Тадбиркорлик фаолияти бўйича 6 та назорат органида ўтказилган ўрганишда 5 336 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган
АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова соҳада 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 2 684 та таъсир чораси қўлланилган бўлиб, улар 31 млрд сўмлик 110 та даъво аризаси, 95 та тақдимнома, 20 та огоҳнома, 43 та хулоса ва 2 416 та маъмурий баённомалардан иборат.
Натижада, 13,9 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилиб, 16 та қарор бекор қилинди, 125 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди.
Шунингдек, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг