Тадбиркор Касби туманидаги олис қишлоқлар учун янги тез ёрдам машиналарини совға қилди
Фото: Халқ сўзи
Қашқадарёлик саховатли тадбиркор Нурбек Эргашев Касби тумани марказидан анча олис ҳудудда жойлашган қишлоқлар аҳолиси учун тез тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган 4 та замонавий автомобиль совға қилди.

—Тадбиркор бу автомобилларни ўз ҳисобидан 1,2 млрд. сўмга харид қилиб, халқ саломатлигини муҳофаза қилиш учун ҳадя қилгани эътироф ва ибратга лойиқ,—деди Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов тантанали маросимда сўзга чиқиб.—Бугун ҳар томонлама жиҳозланган бу тез тиббий хизмат автoмобиллари тумандаги тўртта олис ҳудудидаги аҳолига беминнат хизмат кўрсатади. Бунинг учун тадбиркорга Қашқадарё халқи, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик номидан миннатдорлик билдирамиз.
Шундай қилиб, Касбидаги «Ғалаба», «Талишбе», Мирзо Улуғбек ва Темур Малик номидаги МФЙ аҳолисига янги ва замонавий тез ёрдам машиналари хизмат кўрсатмоқда.
Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг