Табиатнинг ўзи табиб
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган «Меҳригиё» корхонасига ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар табиий гиёҳлардан тайёрланган шифобахш неъматлардан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюради.

Яқинда корхонага Ўзбекистонда илк бор “USDA organic regulation, 7 CFR Part 205» халқаро сертификати берилгани бежиз эмас, албатта. Бу сертификат корхонада маҳсулотларни экиш, етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш тизими тўлиқ табиий воситалар асосида йўлга қўйилгани ҳамда кимёвий қўшимчалардан фойдаланилмаслигини англатади. Бундай сертификат корхонага ўз маҳсулотларини АҚШ, Европа, Осиё ва араб давлатларига тўлиқ табиий маҳсулот сифатида экспорт қилиш ҳуқуқини беради.

Айни пайтда «Меҳригиё»да ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорига ҳам чиқарилмоқда.
— Ҳозирги кунда корхонамизда доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш асосида юздан ортиқ турда шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган, — дейди иш бошқарувчи Хожиакбар Абдураззоқов. — Папая, зайтун, растаропша, киви, лаванда каби шифобахш ўсимликларни маҳаллийлаштириш ва улардан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида ижобий натижаларга эришиляпти.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг