Сурхондарёнинг туризм салоҳияти Хитойда намойиш этилмоқда
Фарҳод Эсонов/«Халқ сўзи». Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган «GITF» (Guangzhou International Travel Fair) халқаро туризм кўргазмасида Сурхондарё вилояти ўзининг бой туризм салоҳияти билан фаол иштирок этмоқда.
Кўргазмада ташкил этилган вилоят павильонида Сурхондарёнинг тарихий ва маданий ёдгорликлари, миллий анъаналар ҳамда урф-одатлари атрофлича тарғиб этилмоқда. Тақдимотлар хорижий компания ва ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, вилоятга бўлган эътиборни янада оширмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, кўргазма доирасида бир қатор халқаро туризм компаниялари билан музокаралар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган шартномалар ва англашув меморандумлари имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма минтақавий ва халқаро туризм алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестициявий лойиҳаларни жалб этиш, шунингдек, Сурхондарёни жаҳон сайёҳлари учун жозибадор маскан сифатида тарғиб қилишда муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.
Халқаро туризм кўргазмаси 17 майга қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг