Сурхондарёлик тадбиркор ўз ҳисобидан мактаб қурди

11:58 02 Октябр 2024 Жамият
446 0

Фарҳод ЭСОНОВ/ «Халқ сўзи». Олтинсой туманидан тадбиркор Жамшид Пардаев ўз ҳисобидан тумандаги 48-сонли умумтаълим мактабининг 630 ўринга мўлжалланган биносини қуриб берди.

Замонавий талаблар асосида барпо этилган мактабда интеллектуал синфхоналар, кутубхона, мажлислар зали, компьютер синфхоналари, спорт зали, мини-стадион ҳамда ошхона барпо этилган. Хоналар сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган.

Мактаб 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер