Сурхондарёда такрорий экин ҳосилга кирди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Шўрчи туманида деҳқончилик қилиш ниятида бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилган эди.
Туманнинг Эгарчи маҳалласидан Гулжаҳон Ҳасанова ўзи учун ажратиб берилган ер майдонининг бир қисмига булғор қалампири, яна бир қисмига мош экканди. Бугун булғор қалампири ҳосилга кириб, пешма-пеш бозорга етказилмоқда.

— Ажратилган 20 сотихли ер ортидан оила аъзоларимизнинг ҳам бандлиги таъминланди, — дейди Г.Ҳасанова. — Деҳқончилик ортидан рўзғоримизга барака кирди. Биринчи экинимиз даромад келтира бошлади. Ундан 10-15 миллион сўм соф даромад кўзлаяпмиз. Бундан ташқари, мош ҳам экканмиз. Мош кам сув талаб қиладиган ўсимлик. Бизга шундай имкониятлар яратиб бераётган мутасаддилардан миннатдормиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг