Сурхондарёда рухсатномасиз ов қуролидан фойдаланиб, кабутар овлаган шахслар ушланди
Сурхондарёда ноқонуний овчилик ҳолати аниқланди. Бу ҳақида вилоят Экология бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида тезкор рейд тадбирлари ўтказилган.
Аниқланишича, Жарқўрғон тумани «Оқтепа» маҳалласи ҳудудида Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаролар Х.М. ва А.А. рухсатномасиз ов қуролидан фойдаланиб, ўзбошимчалик билан ҳар бири 5 тадан кабутар овлагани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми асосида БҲМнинг 25 баробари — 8 млн 240 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Ушбу ноқонуний овчилик оқибатида 2 млн 60 минг сўм миқдорида зарар белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг