Сурхондарёда Ўзбек тили байрами муносиб нишонланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз шаҳрида Ўзбек тили байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Байрам буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиши билан бошланди. Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, олий таълим таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар, шунингдек, ҳарбийлар иштирок этди.


Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, ўзбек тилининг дунёдаги энг жозибадор, энг бой мулоқот воситаси эканини алоҳида таъкидлаб, жаҳондаги илк лексикологик луғат ҳам айнан ўзбек тилида ёзилганини қайд этди. Шунингдек, олимлар, тилшунослар мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишининг аҳамияти ҳамда кейинги йилларда тилимизни асраб-авайлаш ва нуфузини оширишга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритди.

Санъат саройи мажмуасида давом этган тадбирда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан она тилимиз улуғланган саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди, воҳамизнинг таниқли санъаткорлари ва фольклор жамоалари чиқиши барчага манзур бўлди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг