Сурхондарёда ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди

15:33 27 Август 2024 Жамият
393 0

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бойсун туманида ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланувчи шахс фаолияти аниқланган. 1989 йилда туғилган, маълумоти ўрта бўлган шахс ойига 500 минг сўмдан бир миллион сўмгача бўлган миқдорда ўз уйида 11 нафар вояга етмаган болага ҳужра шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланиб, ноқонуний диний сабоқ бериб келган

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик белгиланиб, 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер