Сурхондарёда 13 ёшли ҳайдовчининг отасига чора кўрилди

11:54 24 Сентябр 2024 Жамият
363 0

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Ангор туманида мунтазам машина бошқариб юрган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Ангор тумани Зартепа маҳалласида яшовчи фуқаролар маҳалла ҳудудидан ўтган йўлда ёш боланинг «Labo» русумли кичик юк машинасини бошқариб юрганига бир неча марта гувоҳ бўлган.

Шундан сўнг улар маҳаллага бириктирилган ЙПХ ходимларига ҳолат ҳақида хабар бериб, ушбу ҳуқуқбузарликни бартараф этишни сўраган.

Ҳолат Ангор тумани ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан ўрганилиб, 7-синф ўқувчиси бўлган бола машина бошқариб кетаётганида тўхтатилган. 13 ёшли боладан машинани ким бергани сўралганида, у отаси берганини айтган.

Манбага кўра, ҳолат боланинг отаси иштирокида муҳокама қилинган ва унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер