Судьялар олий кенгаши IOJT аъзолигига қабул қилинди
Фото: Иллюстратив фото
Канаданинг Оттава шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) навбатдаги конференциясида Судьялар олий кенгаши ушбу халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти (IOJT) 2002 йилда бутун дунё бўйлаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Айни пайтда 77 мамлакатнинг 125 та судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга маcъул ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари мазкур халқаро ташкилот аъзолари ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг