Судьялар одоби ва масъулияти қандай бўлиши керак?
Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи
Фарғона вилоят судида судьялар, суд тизими ходимлари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган “Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида нашр этилган. Унда янги жамиятнинг судьяси қандай маънавий фазилатларга эга бўлиши зарурлиги, унинг маърифий қарашлари, одоби, давлат ва жамият олдидаги масъулиятига доир мезонлар тарихий воқеликлар ҳамда бугунги давр нуқтаи назаридан таҳлил этилган.
– Янги Ўзбекистонда рўй бераётган тарихий бурилиш палласида адолатни қарор топтиришга қодир бўлган судьяларнинг маънавий баркамоллигига кўмаклашиш мазкур китобни чоп этишдан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади, - дейди Фарғона вилояти суди раиси Шуҳрат Камолов. – Уни мутолаа қилиш орқали судьяларимиз тафаккури ва касбий малакаси янада мустаҳкамланиши шубҳасиз.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг