"Спринг"ларни ўғирлаган ким экан?
Сариосиё туманида 2020 йилнинг 8 июль куни, туманнинг «Галабутта» маҳалласида яшовчи, Э.А. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, туманнинг «Галабутта» маҳалласида жойлашган дала майдонидан жами 70.000.000 (етмиш миллион) сўмлик спринглер (ёмғирлатиб томчилатиб суғориш) тизимини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ушбу мурожаат бўйича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини шу туманда истиқомат қилувчи, С.Н. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан 14 июль куни С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг