Сохта шартноманинг “миси” чиқди, бироқ...

12:12 13 Март 2020 Жамият
893 0

Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро Э.А.нинг 2020 йи 09 март куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ёзган аризаси юзасидан ўтказилган текширув давомида, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган У.Х “Damas” русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилади. 2012 йил ноябр ойида фуқаро Э.А.дан 7800 АҚШ долларини олади ва экспертиза хулосасига кўра рангли томчи-пурковчи принтер ёрдамида тайёрланган сохта шартнома тақдим қилиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

У.Х.нинг ҳаракатларида ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 168-моддаси 2-қисми “а,б” ва 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида кўрсатилган жиноят аломатлари бўлса-да, ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жиноий жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабабли жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер