Сойдан 70 ёшли эркакнинг мурдаси топилган — Бош прокуратура

14:25 12 Январь 2022 Жамият
976 0

2022 йил 10 январь куни Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш учун келган 70 ёшли эркакнинг мурдаси топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер