Соғлиқни сақлаш тизимига ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўп маблағ ажратилади — Зухра Ибрагимова
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида фракциялар раҳбарлари ҳам қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Зухра Ибрагимова, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари:
— Қонун лойиҳаси мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга, ижтимоий соҳаларни қўллаб қувватлашга, ҳудудий бошқарув органларининг буджетни ишлаб чиқиш, маблағларни тасарруф этишдаги роли ва мустақиллигини оширишга катта эътибор қаратилгани билан аҳамиятли.
Лойиҳада ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига келгуси йилда ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, таълим соҳасига 69 трлн. юз млрд. сўм, яъни ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошган, худди шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига 33 трлн. 400 млрд. сўм, яъни ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўп маблағ ажратиш назарда тутилган.
Бу, ўз навбатида, сифатли таълимни таъминлашга ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга имкон яратади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг