Ўзбекистондаги ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига тест синовлари қачон бошланиши маълум бўлди

11:43 06 Август 2018 Жамият
2017 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифига биноан Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 20 августдан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Вазирлик ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини ҳам тасдиқлаган. Рўйхат вазирлик сайтида эълон қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер