Сирдарёда ўқитувчи ва мураббийлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

11:05 18 Июль 2023 Жамият
384 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб ўтган шундай тадбирда ҳудуддаги 34 та умумтаълим мактаби ва 20 та мактабгача таълим муассасаларининг 200 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббийлари иштирок этди.

Улар акция доирасида ЭКГ, УТТ, лаборатория текширувлари, шунингдек кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог, офтальмолог ва эндокринолог каби тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Саломатлик кўрсаткичида муаммоси бор ўқитувчи ва мураббийлар туман, вилоят ва республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер