Сирдарёда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар қўлга тушди

16:27 11 Март 2026 Жамият
347 0

Сирдарё вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.Ё. фуқаро Д.Н.га Telegram мессенжери орқали ташлаб берган геолокация бўйича кўрсатилган манзилда ерга кўмиб қўйилган гиёҳвандлик воситасини 1,5 млн сўмга сотгани фош қилинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаролар С.Ё. ва М.Ш. фуқаро Д.Н.га яна 8 млн сўм берса «марихуана» гиёҳвандлик воситасини келтириб беришларини айтиб, 34,27 грамм гиёҳвандлик воситасини 8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер