Сирдарёда биринчи хусусий тиббий техникум иш бошлади

14:23 22 Май 2024 Жамият
634 0

Фото: "Халқ сўзи"

Аҳмадали Шерназаров/«Халқ сўзи». Гулистон шаҳрида соғлиқни сақлаш йўналишида таълим берадиган илк хусусий тиббиёт техникуми очилди.

Техникум биносидаги 18 та хона замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, махсус муляж хоналар ташкил этилди. Айни вақтда янги таълим даргоҳида 150 нафар талаба ҳамширалик, фельдшерлик иши йўналишлари бўйича таҳсил олаётган бўлса, келгусида улар сони яна 80 нафарга кўпайтирилади.

Ўқув даври 2 ва 3 йиллик бўлиб, техникумни битирган ёшларга диплом билан бирга, логопед, болалар массажчиси ва компьютер саводхонлиги бўйича 3 та сертификат ҳам берилади. Бу эса уларга Россия, Германия, Англия ва Япония давлатларида ишлаш имконияти ва ҳуқуқини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер