Сирдарёда «Адлия сайли» ўтказилади

16:04 05 Май 2022 Жамият
604 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 6 май куни Гулистон шаҳрида жойлашган «Билимдонлар маскани»да «Адлия сайли» бўлиб ўтади.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ушбу тадбирда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳоли, айниқса ёшларни китоб ўқишга қизиқишини янада ошириш мақсадида китоб ярмаркаларини ўтказиш, бешта муҳим ташаббус бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

Шунингдек, сайил доирасида ҳуқуқий тестлар, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, мушоира ва спорт мусобақалари, тиббий кўрик, меҳнат ярмаркалари ташкил этилади.

Сайил дастуридан хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлардан тузилган концерт дастури ва бадиий чиқишлар ҳам ўрин олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер