Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

13:28 15 Май 2024 Жамият
406 0

Худжамов Бобур Алишер ўғли Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Худжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер