“Сино”нинг фаолият йўналиши сақлаб қолинади

17:39 07 Январь 2019 Иқтисодиёт
1278 0

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқанддаги “Сино” АЖ банкротликка учраган. Унинг зиммасидаги қарздорлиги 72 миллиард сўм эканлиги айтилмоқда.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасидан маълум қилишича, айни пайтда ушбу корхонани қайта оёққа турғазиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Яъни унинг давлат акциялари пакетини инвесторларга “ноль” харид қийматида бериш учун чет эллик ҳамкорлар ўрганилмоқда.

Ҳозирги пайтда тўртта чет компанияси “Сино”га маблағ тикиш хоҳишини билдирмоқда. Улардан биттаси танловда ғолиб бўлиб, тез орада иш бошлаши кутиляпти.

Инвесторга корхона қарзини тўлаб бериш, фаолият йўналишини сақлаб қолиш талаби қўйилмоқда.

Саид РАҲМОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер