Си Цзиньпин Украина бўйича тинчлик музокараларини имкон қадар тезроқ қайта бошлашга чақирди
Фото: Синьхуа
Украина бўйича тинчлик музокараларини қайта бошлаш керак. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Франция президенти Эммануэль Макрон билан икки томонлама учрашувда маълум қилди.
«Хитой халқаро ҳамжамиятни тинчлик музокараларини имкон қадар тезроқ тиклаш Франция билан ҳамкорлик қилишга тайёр» деди Цзиньпин.
Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Пекин ва Париж жаҳон ҳамжамиятига халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига, шунингдек, Украинадаги можаро шароитида ядро қуролини тарқатмаслик тамойилига амал қилишга биргаликда мурожаат қилишга тайёр.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, шунингдек, «Украина инқирозининг озиқ-овқат, энергетика, молия, транспорт ва бошқа соҳалардаги ножўя таъсирини бошқариш» зарур, бу орқали ҳарбий можаронинг дунё ва ривожланаётган мамлакатларга салбий таъсирини камайтириш керак.
Макрон 5 апрель куни Хитойга давлат ташрифи билан келди. Аввалроқ, Франция президенти Хитойга ташрифи чоғида Си Цзиньпинни Россия билан яқинлашувдан қайтариш ва Пекинни Украина инқирозини ҳал қилишда воситачилик миссиясига жалб этиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг