Шуҳрат Салаев халқаро мусобақа чемпиони!
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Теҳронда "Fajr Open" халқаро мусобақаси давом этмоқда. Ортда қолган навбатдаги кунда таэквондочимиз Шуҳрат Салаев делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.
-80 кг вазн тоифасида иштирок этган Салаев ажойиб техникаси ва ғалабага бўлган иштиёқи билан барча рақибларини мағлубиятга учратди. Финалда ҳамюртимиз эронлик Муҳаммад Ҳуссайин Язданини 15:11 ҳисобида доғда қолдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг