Шўрчидаги оилавий поликлиника ходимларига 10 та электроскутер берилди
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод Эсонов/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 89-оилавий поликлиникасининг янгидан қурилган «Ёруғлик» филиали биноси фойдаланишга топширилди.
89-оилавий поликлиникасининг «Ёруғлик» филиали тўртта маҳалла — «Элбаён», «Гўзаллик», «Ғармақўрғон», «Қораариқ» маҳалласининг 20 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат қилади. Янгидан барпо этилган бирламчи тиббиёт бўғини биноси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.
Патронаж хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт масканига 10 та электроскутер, 10 та планшет ҳамда «Электрон поликлиника» тизимини жорий этиш учун компьютер жамланмалари, замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳам топширилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими У. Қосимов қатнашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг