Ширкатлар томонидан 311,6 млн. сўм маблағ талон-тарож қилингани аниқланди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи ширкатлар томонидан квартплата пуллари талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг апрель ойида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси тумандаги айрим уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолиятини ўрганганида улар томонидан 311,6 млн. сўм маблағ талон-тарож қилингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг