Шифокор вакцина олганларда «Омикрон» штамми қандай намоён бўлаётгани ҳақида маълумот берди

00:21 26 Декабрь 2021 Дунё
1612 0

Иллюстратив фото

Коронавирус «Омикрон» штамми фақат эмланган одамларда пайдо бўлиши мумкин бўлган ўзига хос аломатларга эга. Бу ҳақда эпидемиолог ва Лондон Қироллик коллежи профессори Тим Спектор маълум қилди.

«Умуман олганда, COVID-19 юқори иситма, узоқ давом этадиган йўтал, таъм ва ҳиднинг ўзгариши ёки йўқолиши билан тавсифланади. Аммо «Омикрон» штамми бир қатор бошқа кўринишларда фарқланади», дейди Спектор.

Эпидемиологнинг айтишича, «Омикрон»ни юқтирган эмланган беморларда кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолган, аммо ҳарорат кўтарилмаган. Шунингдек, беморлар бош оғриғи ва томоқ оғриғидан шикоят қилишган, айримларида қайд қилиш ҳолатлари кузатилган.

Олдироқ, олимлар «Омикрон» штаммининг ноодатий аломатларини аниқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер