Шифохонада кутубхона – дўкон қурилди

15:42 06 Сентябр 2019 Жамият
1179 0

Шифохонада даволанаётганлар бўш вақтларини қандай ўтказишади? Нари борса, ўзаро гурунг қилишади.Зерикишлари турган гап.Мабодо, китоб мутолаа қилишса – чи?Бўш вақтни бундан – да мазмунли ва фойдали ўтказишнинг қандай йўли бор?

Ана шуларни ўйлаган Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари касалхона ҳудудида амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари доирасида кутубхона – дўкон қуриш фикрига келдилар.

Шу тариқа 90 ўринли туғруқ мажмуаси, неврология бўлими, қон банки, стерилизация бинолари реконструкция қилиниб, улар қаторида тиббиёт ходимлари ҳамда беморларга хизмат кўрсатувчи “Kafe books” яъни кутубхона – дўкон барпо этилди.Ундан жаҳон ва ўзбек адабиётига оид энг сара китоблар ўрин олган. Бўш вақтни китоб мутолааси билан ўтказиш учун қулайликлар яратилган.

Маълумот тариқасида айтиш лозимки, жорий йилда Инвестиция дастури асосида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли иншоотларни таъмирлаш, янгиларини бунёд этиш учун 7 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер