Шавкат Мирзиёев Пекинга келди

10:32 04 Февраль 2022 Сиёсат
949 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер