Шарафли касб эгалари меҳнатининг юксак эътирофи
Фото: Сирожиддин Воҳидов - "Халқ сўзи"
Пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири давом этмоқда.
Тантанали маросим Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланди.
Шундан сўнг Президентимизнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

Ушбу табрикда қайд этилганидек, халқимиз тиббиёт ходимлари тимсолида ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва масъулиятли ишга бағишлагани, эл-юрт саломатлигини асраш йўлида бор билим ва тажрибаси, истеъдод ҳамда маҳоратини сафарбар этиб келаётган шарафли касб эгаларини кўради ва машаққатли меҳнатингизни доимо муносиб қадрлайди.
Тиббиёт ходимларини табриклаш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев сўзга чиқди.
Президентимизнинг тегишли Фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотларни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўз эгаларига топширди.




«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг