Шаҳрихонда спортнинг аралаш жанглар тури учун янги клуб иш бошлади
Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда бу каби янгиликлар одатий холга айланиб қолгани рост. Бироқ, Андижон вилояти учун бунинг ўзига хос сабаблари бор.
-Ўтган йили юртимиз тарихида илк маротаба Тошкент шаҳрида ММА бўйича нуфузли GFC-20 халқаро мусобақаси бўлиб ўтди,-дейди клуб ташкилотчиси Нурсултон Рўзибоев. -Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар спортчиси иштирок этиб, улардан 5 нафари ғолибликни қўлга киритди. Энг қувонарлиси, мазкур спортчиларнинг 3 нафари Андижон фарзандлари. Ўшанда ўзим ҳам ғолиблик шохсупасида: “Келгусида ўзим туғилиб ўсган Шаҳрихон туманида клуб очиб, мен каби ғолиблар сафини янада кенгайтираман,”- дея ният қилгандим.

Халқаро мусобақалар ғолиби бошлаган ташаббус келгусида ўз натижасини беради ва республикамиз спортининг тараққиётига хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг