Сенатор томонидан Жиззах вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган янги ташаббуслар ўрганилди

11:11 14 Апрель 2026 Сиёсат
146 0

Жорий йилнинг 13–14 апрель кунлари Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг қатор туманларидаги ижтимоий масалалар «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ижроси доирасида комплекс тарзда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида Парламент комиссияси аъзолари билан бир қаторда ҳудудий жамоат фонди ходимлари ҳам иштирок этди. Жойлардаги тизимли муаммолар, аҳолини қийнаётган долзарб масалалар ҳамда давлат органларининг ижтимоий буюртмалари атрофлича таҳлил қилиниб, ижтимоий аҳамияти юқори бўлган лойиҳалар аниқланди ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишларнинг асосий мақсади ҳудудлардаги реал эҳтиёжлар ва долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, шу асосда амалий самара берувчи лойиҳалар аниқ мезонлар асосида саралаб олинди ва келгусида давлат грантлари орқали қўллаб-қувватланиши белгиланди.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа жамоат тузилмаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларни аҳолини қийнаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш жараёнига кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлардаги ўрганишлар якуни асосида 2026 йил учун давлат грантлари танловини эълон қилиш ва ушбу танлов доирасида ижтимоий аҳамияти юқори, амалий натижа берувчи энг муҳим ва ташаббускор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш белгилаб олинди.

Қайд этиш жоизки, мазкур ёндашув давлат маблағларидан мақсадли, самарали ва шаффоф фойдаланишни таъминлаш, жамиятда очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларини ижтимоий муаммоларни ҳал этиш жараёнига кенг жалб қилишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер