Сенатор томонидан ҳудудларда трансформаторлар ўрнатиб берилмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига қарамасдан Сенатор Абдуғани Сангинов томонидан ҳудудларда аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида янги трансформаторлар ўрнатиб берилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларига сенатор томонидан янги трансформаторлар ва бетон устунлар, трансфоматорларни тармоққа улаш учун махсус симлар етказиб берилди.

Жорий йил март ойининг охирги ўн кунлиги даври мобайнида мазкур туманларга умумий 15 га яқин трансформаторлар етказиб берилиб, уларни тўлиқ тармоққа улаш борасидаги барча тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан,
Узун туманида бугунги кунгача3дона трансформатор,булар “Баҳористон” “Янгийўл” “Янгирўзғор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун 4 500 метр сим;
Денов туманига 3 дона 250 кВА қувватли трансформатор, булар “Чамбил” “Бўстон” ҳамда “Навбаҳор” (“Навбаҳор” ва “Охтом” оралиғидаги ҳудуд) МФЙларига 250кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун5 000 метр сим;

Сариосиё туманига 3 дона трансформатор, булар “Нелова”, “Дўстлик” ҳамда “Теракзор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда тармоққа улаш учун 4 500 метр симлар орқали тармоққа улаб берилди.
Оғир синовли кунларда аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган бу каби савобли ишлар халқни рози қилиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг