Сенатда талабалар билан учрашув
Жорий йилнинг 6 апрель куни Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг 1-курс талабалари билан учрашув ўтказилди. Тадбир талабаларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат бошқаруви тизими ҳамда парламент фаолиятига оид амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида талабалар сенаторлар, жумладан Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари ҳамда Сенат девони ходимлари билан очиқ мулоқот қилди.
Тадбирда мазкур қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор Зумрад Бекатова сўзга чиқиб, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини илгари суришга қаратилган сиёсат, шунингдек эришилаётган ижобий натижалар хусусида атрофлича маълумот берди.
Шу билан бирга, сенатор талабалар, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида тўхталиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, давлат бошқаруви ва парламент фаолиятига оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар учун Сенат биноси бўйлаб танишув саёҳати ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг