Сенатда «Ўзбекистон – Франция» биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликнинг парламент йўналишини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган «Ўзбекистон – Франция» биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, сенатор Валери Бое бошчилигидаги Франция Республикаси Сенати делегацияси вакиллари, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли қўмита ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев форумни очар экан, ушбу форумнинг ўтказилиши парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиши ва мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Унинг қайд этишича, олий даражада эришилган келишувлар фаол парламент ҳамроҳлигини талаб қилади.
Франция Сенати аъзоси Валери Бое, ўз навбатида, икки томонлама ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этиб, Франция Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга муҳим аҳамият беришини ва форумни парламентлараро мулоқотни кенгайтириш учун самарали майдон сифатида кўришини таъкидлади.
Форум иштирокчилари «Ўзбекистон – Франция» биринчи парламентлараро форуми сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда фикр алмашиш ва келишилган ёндашувларни илгари суриш учун муҳим платформага айланганини таъкидладилар.
Форум доирасида сиёсий мулоқот, иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларига бағишланган учта тематик сессия бўлиб ўтди.
Биринчи сессия давомида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, парламент дипломатиясини ривожлантириш ва «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Иккинчи сессия инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларига бағишланди. Икки томонлама товар айирбошлаш сезиларли даражада ўсиб, 2025 йилда 1,4 млрд долларга етгани, шунингдек, Ўзбекистонда Франциянинг етакчи компаниялари фаоллашгани қайд этилди.
Учинчи сессия доирасида иштирокчилар маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболларини, жумладан, таълим дастурларини ривожлантириш ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш ташаббусини кўриб чиқдилар.
Тадбир якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламентлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг