Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди

10:44 16 Апрель 2026 Спорт
301 0

Яхши биласиз, жорий йилнинг 28 мартдан 16 апрел санасига қадар Кипр мамлакатда шахмат бўйича анъанавий Номзодлар турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ғолиб бўлди.

Ушбу ғолиблик Жавоҳирга молиявий жиҳатдан ҳам катта фойда олиб келди. Бу ҳақда “UzChess” портали хабар берди.

“Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 700 минг еврони ташкил этарди. Ғолиб шахматчи 70 минг евро мукофот олиши керак эди. Шунингдек, мусобақа давомида йиғилган ҳар бир ярим очкога 5 минг евродан мукофот пули белгиланганди.

Жавоҳир мусобақада 10 очко жамғарди ва бу унга яна 100 минг евро келтирди”, — дейилади манба хабарида.

Шу тариқа ўзбекистонлик шахматчи мусобақадан умумий ҳисобда 170 минг евро ишлаб топди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер