Саудия Арабистонида Хива шаҳрига бағишланган мақола эълон қилинди

14:47 25 Июнь 2023 Дунё
1086 0

Саудия Арабистонининг “Swift News” электрон нашри саҳифасида “ЮНEСКО Ўзбекистоннинг Хива шаҳрини жаҳон мероси сифатида қабул қилган” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Хива осойишта ва сайёҳлик шаҳар бўлиб, у Осиёдан Европагача чўзилган қадимги Буюк Ипак йўли бўйида жойлашгани, 2500 йиллик тарихга эга ушбу кўҳна кент Ўзбекистоннинг энг гўзал сайёҳлик марказларидан бири эканлиги ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган. “Кўҳна тарих ва ноёб меъморчилик намуналарига эга Хива шаҳри ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган”, деб ёзади электрон нашр.

Шунингдек, мақолада Хивадаги мадраса, масжид, минора ва саройлар XVII-ХХ асрларда мавжуд бўлган Хива хонлиги даврига хослиги, уларда ушбу бетакрор иншоотларни барпо этган меъморларнинг истеъдоди намоён эканлиги қайд этилган.

“Хива шаҳрининг тор кўчалари бўйлаб юрар экансиз, пахса уйлар орасида адашиб кетишингиз мумкин. Ҳунармандлар ота-боболари сингари металл ва ёғочдан турли ўймакорлик маҳсулотларини ҳали ҳам  ясашади”.

Юқоридагилар билан бирга, мақолада Калта Минор, Тош сарой, эски шаҳар деворларига доир маълумотлар ҳам қаламга олинган.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Саудия Арабистонидаги машҳур электрон нашрларидан бири ҳисобланадиган “Swift News” электрон нашри сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларга оид хабар ва мақолаларни ёритишга ихтисослашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер