Саудия Арабистони ҳукумати Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосида чоп этилган муқаддас Қуръони Карим китобларини тақдим этди

13:50 02 Февраль 2024 Жамият
178 0

Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигига брайл алифбосида чоп этилган муқаддас Қуръони Карим китобларини тақдим этди.

Техник-ҳамкорлик ва грантлар асосида қабул қилинган ушбу муборак китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилиши назарда тутилган.

Мазкур беғараз ёрдам шаклида берилган китоблар 15 минг АҚШ долларига тенг.

Брайл алифбосидаги ушбу муқаддас Қуръон китоблари тез кунларда Ўзбекистонга етказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер