Сархушликда йўқотилган телефон топилди
Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш одам организмига зарар. Аммо, Нишон тумани “Кўксой” МФЙда яшовчи Ҳ.Э. буни билсада, жорий йил 16 июль куни Нуристон шаҳарчасидаги бозорга бориб, танишлари билан анча миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолади. Натижада қўл телефонини йўқотган.
Нишон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида телефонни туманни “Оқ-олтин” МФЙда яшовчи А.Р. ўғирлаганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг