Сардоба: Паспорт расмийлаштириш давом этмоқда!

21:55 17 Май 2020 Жамият
1130 0

“Сардоба сув омбори”да содир бўлган ҳолат барчамизга оғир бир синов бўлди. Мана шундай синовли кунларда табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга моддий, маънавий ҳамда амалий ёрдам бериш ўйлаймизки, барча давлат идораларининг биринчи ўриндаги вазифаси бўлиши лозим.

Хусусан, сув тошқинидан жабр кўрган аҳолининг йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган барча ҳужжатларини ортиқча оворагарчиликларсиз расмийлаштириб берилиши мана шундай синовли кунларда фуқароларимизга далда бўлиши турган гап.

Жумладан, Вазирлик миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг қуйи бўғинлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 май куни ҳолатига кўра 1.030 нафар сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга янги биометрик паспортлар расмийлаштириб берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати​ маълум қилди.

Талафот сабабли фуқаролик паспортини йўқотган ёки паспорти яроқсиз ҳолга келган фуқароларни аниқлаш ва уларга янги биометрик паспортлар расмийлаштириб бериш ишлари давом этмоқда.

Агарда Сиз ва Сизнинг яқин қариндошларингиз орасида жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба сув омбори”да юз берган табиий офат туфайли фуқаролик паспортини йўқотган ёки паспорти яроқсиз ҳолга келган фуқаролар бўлса, доимий рўйхатда турган ёки ҳозирда вақтинчалик яшаб турган манзилдаги Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишларини тавсия қиламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер