Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

20:47 26 Июнь 2023 Жамият
880 0

Жорий йилнинг 26 июнь куни OʼzLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Тошкент молия институти мажлислар залида Юнусобод тумани сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда сайловолди дастурига биноан мамлакатимизда амалга оширилиши кутилаётган ишлар тўғрисида сўзланди.

Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ишлар жадаллашади. Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади. Келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади. IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади. 2030 йилга қадар жами экспорт ҳажми 2 баробар оширилиб, 45 миллиард долларга етказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер