Санкт-Петербургда 20 дан ортиқ муҳожирлар катта муштлашув уюштирди
14 ноябрь куни София кўчасидаги сабзавот базаси ҳудудида мигрантлар муштлашди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, соат 17:43 да навбатчи бўлинмага «112» хизмати орқали Софиядаги сабзавот омбори ҳудудида 20 га яқин одам муштлашгани ҳақида хабар келиб тушган.
Етиб келган полиция жанжал ошхонада, ўзбек ва руслар ўртасида содир бўлганини аниқлади.
Ҳаммаси бўлиб 22 нафар шахс тергов учун ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, улардан саккиз нафари қўлга олинди.
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг