Самода самолётлар тўқнашиб кетди

Канада самосида иккита самолёт тўқнашиб кетди. Уларнинг бири Макги тумани яқинидаги йўл бўйига қулаб тушган. Иккинчиси Оттава халқаро аэропортига етиб бориб, муваффақиятли қўнишнинг уддасидан чиққан, деб хабар берди CBS телеканали.
Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Макги йўли ёпилган ва ҳайдовчиларга вақтинча бошқа йўлдан юриш тавсия этилган. Ҳалокат сабаби маълум эмас.
Воқеа жойида фавқулодда хизмат ва полиция ходимлари иш олиб боряпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг