СамДУ ректори Хитойнинг энг нуфузли университетининг “Фахрий профессори” унвонига сазовор бўлди
Фото: СамДУ Ахборот хизмати
Хитойда ўтказилаётган “Ипак йўли университетлари ассоциацияси”нинг йиғилишида Циан Жиатонг университетининг президенти, профессор Ванг Шугуо Самарқанд давлат университети (СамДУ) ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовга Циан Жиатонг университетининг “Фахрий профессори” унвонини топширди. Бу ҳақда Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хитойнинг Циан Жиатонг университети 2015 йил январь ойида “Ипак йўли университетлари ассоциацияси” иттифоқини тузиш ташаббусини илгари сурган. 2015 йил 22 май куни Циан шаҳрида “Ипак йўли университетлари ассоциация” ташкил этилди ва Циан декларацияси қабул қилинди. Ассоциацияга ҳозирга қадар 37 мамлакатдан 150 дан ортиқ университетлар аъзо ҳисобланади. Самарқанд давлат университети мазкур тузилмага 2018 йилда аъзо бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг