Самарқанднинг айрим ҳудудларида ўқувчилар қишки таътилдан эртароқ қайтади
Фото: Иллюстратив cурат
Cентябрь ойидаги ШҲТ саммити сабабли навбатдан ташқари таътил берилган мактаб ўқувчилари қишки таътилдан бошқа жойлардагига нисбатан эртароқ қайтади. Бу ҳақда вилоят халқ таълим бошқармаси хабар бермоқда.
Қарорларда қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган. Шунга кўра, 9, 10, 12, 13, 14-сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (5, 6, 7, 9, 10 январь кунлари) жами 5 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.
Аввалроқ мактаб ўқувчилари учун таътильдан кейинги ўқиш 2023 йилнинг 11 январидан бошланиши маълум қилинганди.
Самарқанддаги ОТМларда ҳеч гап йўқми? Аслини олганда олийгоҳлар мустақил бўлгач, худди ТКТИга ўхшаб, таътил вақтини ҳам ўзи белгилаши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг