Самарқандда «Жигули» катта тезликда пиёдани уриб юборди 

13:22 17 Ноябрь 2021 Жамият
1010 0

12 ноябрь куни Самарқандда катта тезликда ҳаракатланаётган «Жигули» пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, автомобиль бетон панжарага ҳам урилган.

Қайд этилишича, автоҳалокатга ҳайдовчининг юқори тезликда ҳаракатланиши туфайли бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи тан жароҳати олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер