Самарқандда ёшлари фестивали
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда олий таълим муассасаси талабалари, академик лицей, техникум ҳамда ҳамкор маҳаллалар ёшлари тадбир доирасидаги йигирмадан ортиқ лойиҳаларда иштирок этди.

Ёшлар байрамининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилиши ҳамда олийгоҳнинг мақоми ошиши барчага катта масъулият юклашини таъкидлаб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда билимли, шижоатли, салоҳиятли йигит-қизлар ҳал қилувчи ўрин тутишига урғу бердилар.

Ёшлар фестивали давомида интеллектуал танловлар ва спорт мусобақалари ўтказилди. Фаол ёшлар ва мураббийлар тақдирланди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг