Самарқандда янги масжид фаолият бошлади
Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод ҳуқуқларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда юртимизда 2292 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2074 тасини масжидлар ташкил қилади.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17 сентябрида “Янгиобод” жомеъ масжиди 321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиши натижасида масжидлар сони 2075 тага етди.
Масжид Самарқанд шаҳар, “Машъал” МФЙ да жойлашган.
Шу кунга қадар, Самарқандда жами 808 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 309 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 287 та исломий йўналишдаги ва 22 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг