Самарқандда террористик ташкилотлар тарафдорларининг Сурияга чиқиб кетиши олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда 3 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир доирасида Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва Ф.М.лар 8 нафар маҳаллий фуқаро билан биргаликда ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганликлари ва келгусида мазкур гуруҳнинг 2 нафар аъзоси Сурия давлатига “жиҳод” қилиш мақсадида чиқиб кетишни режалаштирганлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида “виртуал жамоат” аъзоларнинг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг